Орқага
04.09.2019

Бухоро НҚИЗ да ISO 45001 стандартига мос тизим жорий қилинди

Ҳар куни дунё бўйлаб 7600 дан ортиқ киши ишдаги бахтсиз ҳодисалар ёки касалликлар туфайли ҳаётдан кўз юмади, бу эса ҳар йили 2,78 миллион кишидан кўпроқни ташкил этади.

Ишлаб чиқаришдаги шикастланишлар ва касалликларнинг оқибатлари иш берувчилар қатори иқтисодиётга ҳам таъсир қилади ва ходимларнинг муддатидан олдин истеъфога чиқишига, ишчи кучи етишмаслигига ва суғурта бадалининг ошишига олиб келади.

Ушбу муаммога қарши курашиш учун ISO янги стандарт - ISO 45001:2018 Саломатлик бошқаруви ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ишлаб чиқди.

ISO 45001 стандарти ташкилотлардаги юқорида санаб ўтилган муаммоларни ҳал қилиш, ходимларнинг хавфсизлиги даражасини ошириш асосларини яратиш, иш жойидаги хавф-хатарларни камайтириш, шунингдек, дунё бўйлаб энг яхши ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш учун талабларни яратди.

Стандарт меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича экспертлар қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ва ISO 14001 ва ISO 9001 каби бошқарувнинг бошқа тизимли ёндашувларига ҳамда ушбу соҳадаги бошқа халқаро стандартларнинг, масалан ОHSAS 18001, Халқаро меҳнат ташкилотининг ILO-OSH кўрсатмалари ва унинг турли миллий стандартлари ва халқаро меҳнат стандартлари, конвенцияларига мос келади.

Жорий йилнинг 31 июл куни, корхонада касб касалликларининг олдини олиш, меҳнат ва дам олиш шароитларининг доимий яхшиланиши, иш жойидаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича қилинган доимий чора-тадбирлар ҳамда 1-3 босқичли меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича тизимли назоратининг сифатли ўтказилганлиги натижасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналари орасида биринчи бўлиб Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ташқи аудит далолатномаси хулосасига кўра ISO 45001 халқаро стандарти топширилди.

Бухоро НҚИЗ да мазкур стандартга мос тизимни жорий этилишининг ижобий томонлари қуйидагилар:

- ISO 45001 стандарти 10 бўлимдан иборат бўлиб, асосий ва ёрдамчи соҳалардаги барча хавф-хатар ва тахликаларни ҳисобга олади, яъни эҳтимолий барча ҳолатлар ўрганилади;

-  Ушбу стандартда тахлика (Риск) 3 гуруҳга ажратилади:

1 Касбий хавфсизлик тизимининг тахликаси;

2 Ишлаб чиқариш жараёнларининг таҳликаси;

3 Инсон саломатлигининг тахликаси;

- Аутсорсинг – яъни четдан келиб ишлайдиган бошқа корхона ишчиларига, уларнинг фаолиятига нисбатан хавфсизлик талаблари каби тушунчалар мавжуд;

- Эндиликда хавф-хатар баҳолангани каби имкониятлар ҳам ўрганилади ва баҳоланади;

- “Ўзгаришлар Менеджменти”, тушунчаси киритилди, яъни ўзгаришлар киритилганда таъсири қандай бўлиши ва корхонанинг бунга тайёрлиги кўриб чиқилади.

 

Ушбу стандартнинг корхонамизда жорий этилиши заводимизнинг жонкуяр жамоасининг тинимсиз меҳнати ва харакати маҳсули ҳисобланади. Шу муносабат билан барча ишчи-ходимларга завод раҳбарияти ўз миннатдорчилигини билдиради!

Бухоро НҚИЗ Ахборот хизмати