Орқага
16.09.2021

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва собиқ “Ўзбурғунефтгаз” АЖ, “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АЖ, “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ, “Ўзнефтгазмаш” АЖ, “Андижоннефт” АЖ, “Жарқурғоннефт” АЖ акциядорлари диққатига

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унга қўшилган жамиятлар акциядорларига 2019 йил якуни ва 2019 йилгача бўлган давр учун талаб қилиб олинмаган дивиденд маблағлари тўлаб берилиши давом этмоқда.

Дивидендларни ўз вақтида олиш мақсадида, хамда жамият акциядорларининг реестрида акциядорларнинг банк реквизитлари мавжуд бўлмаган ҳолларда  акциядорлардан (уларнинг ворислари ёхуд меросхўрлари) “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг акциядорлар билан ишлаш бўлимига мурожаат қилишларини ва банк реквизитларини (транзит ҳисоб рақами, банк СТИР рақами, банк коди, акциядорнинг пластик карта рақами), СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами) рақамларини ва паспорт нусхаларини тақдим этилишини сўраймиз.

Акциядорлар томонидан уларга тегишли бўлган дивидендларни олиш мақсадида мурожаат қилинмаган ҳолда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 51-моддасига мувофиқ, эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд жамият ихтиёрида қолдириш масаласини акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун киритиш ҳуқуқига эга бўлишини маълум қиламиз.

Маълумот учун: “Ўзбекнефтгаз” АЖ акциядорлар билан ишлаш бўлими

Манзил: 100125, Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли 2-берк кўча, 143-уй.

Телефон: (0-371) 231-13-96.

Электрон почта манзили: kans@ung.uz