Орқага
16.01.2023

99265-сонли ҳарбий қисмда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди

14 январь Ўзбекистонда муҳим байрам – Ватан ҳимоячилари куни нишонланади. У Ватанга хизмат қилганларга бағишланган. Ҳар йили мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ушбу байрамга бағишланган тадбирлар ўтказилади.

Шу кунда 99265-сонли ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантанали йиғилишда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбарияти номидан Нурали Каримович Примов табрик сўзи айтди.

Тадбир доирасида виждонан ва фидокорона хизматлари учун 99265-сонли ҳарбий қисмнинг энг яхши хизматчилари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тантанали йиғилиш якунида ҳарбий хизматчилар учун байрам дастурхони ва кичик концерт дастури ташкиллаштирилди.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати