Орқага
02.11.2020

Ўзбекистонда InnoWeek.uz-2020 инновацион ғоялар ҳафталиги бошланмоқда

3-8 ноябр кунлари Ўзбекистонда ҳар йил ўтказиладиган Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтади. Бу йил ушбу кўргазма биринчи марта онлайн форматда ўтказилади: ягона виртуал майдончада 80 дан ортиқ маҳаллий ва чет эл компанияларининг турли бизнес соҳаларига мўлжалланган новаторлик хулосалари, инновацион технологиялари, маҳсулотлари, лойиҳалари, прототип ва моделлари намойиш этилади.
Тақдимот доирасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг виртуал стенди намойиш қилинади.
Шундай қилиб, сайт меҳмонлари куну-тун давомида ўзларини қизиқтирган инновацион маҳсулотлар, экспозициялар ва компанияларни ўрганишлари мумкин бўлади.

Инновация ҳафталиги давомида қуйидаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган:

• Халқаро илмий-инновацион марказлар, инвестиция фондлари, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес-инкубаторлар форуми;
• InnoWeek.Uz инновация ҳафталиги тақдимоти;
• Бу йил онлайн равишда ўтказиладиган IRC халқаро робототехника танлови;
• ЭСКАТО Осиё-тинч океани технологиялари трансфери маркази.

Сизларни InnoWeek.uz-2020 инновацион ғоялар ҳафталиги ҳамда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи виртуал стендларига ташриф буюришга таклиф қиламиз.
(Сектор С стенд 25)

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати