Орқага
01.02.2023

“Ўзбекнефтгаз”: 2023 йилда 32,3 трлн сўмлик саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 10 январь куни саноатни ривожлантириш ҳамда қўшимча захираларни аниқлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Охирги беш йилда саноат корхоналари сони 2 баробар кўпайиб, 100 мингтага етди, ишлаб чиқариш ҳажми 1,4 бараварга кўпайган таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари томонидан ушбу йиғилишда республикамизда саноатни ривожлантириш, қўшимча захираларни аниқлаш, инвестициялар жалб этишни кўпайтириш ва янги босқичга олиб чиқиш бўйича катта режалар белгилаб берилди.

Мазкур вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида “Ишчи гуруҳ” тузилиб, 2023 йилда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Жумладан;

- 32,8 млрд куб метр табиий газ, 1 310,0 минг тонна газ конденсати қазиб чиқарилади.

- 1,7 млн тонна углеводород хомашёси қайта ишланиши натижасида, 899,3 минг тонна автобензин, 855,2 минг тонна дизел ёнилғиси, 226,7 минг тонна авиакеросин, 165,5 минг тонна
мазут ёқилғиси ишлаб чиқарилади.

Бундан ташқари;

- 672,1 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилади;

- 5 турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади (турли диаметрли полиэтилен втулкалар, томчилатиб суғориш тизими, GTL суюлтирилган газ, газ хроматографи);

- 14 та маҳсулотлар бўйича ишлаб чиқариш қувватлари кенгайтирилади (ЕВРО-4, 5 ва 6 дизель, суюқ кислород, АИ-98 автобензини, JET A-1 SSF ярим синтетик авиация ёнилғиси, турли диаметрли полиэтилен қувурлар, GTL синтетик дизель, нафта ва синтетик авиакеросин, юқори тозаликдаги азот ва водород).

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати