Орқага
15.01.2024

Импорт қилинадиган экологик тоза К5 АИ-92 бензинига нархлар белгиланди

Президентнинг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (108-сон) қарорига асосан:

2024 йил 15 январдан бошлаб нефт маҳсулотлари нархлари Бухоро НҚИЗ расмий bnpz.uz сайтида эълон қилинади.

⚡️ Бухоро НҚИЗ сиғимларида сақланаётган К5 АИ-92 экологик маркали импорт бензин нархи ўзгаргани маълум қилинди

⛽️ АИ-92 экологик маркали автомобил бензини:

- ҚҚС ва якуний истеъмолчи учун акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда 1 метрик тонна учун 12 532 800 сўм.

Маълумот учун: Нархлари сайтда эълон қилинганидан 15 кун кейин нефть маҳсулотлари биржа савдоларига қўйилади.