Орқага
21.02.2020

Уч авлод учрашуви

Жорий йилнинг 20 февраль куни Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигининг ташаббуси билан Бухоро НҚИЗ "Нефтчилар" маданият саройи анжуманлар залида Қоровулбозор туманида жойлашган ҳарбий қисм, Бухоро НҚИЗ, Афғон ветеран фахрий ногиронлар бирлашмаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида "Нуронийлар халқ эъзозида" шиори остида "Уч авлод учрашуви" ўтказилди.

Тадбирда Мудофаа вазирининг Тарбиявий ва мафкуравий ишлари бўйича ўринбосари полковник Ҳамдам Алиқулович Қаршиев , Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондони полковник Зайлобиддин Рўзиевич Иминов , Бухоро вилояти Нуронийлар жамғармаси раиси  Самойиддин Қосимович Ҳусенов, ҳарбий қисм қўмондонлиги, БНҚИЗ раҳбар ходимлари, туманимизда истиқомат қилаётган Афғон уруши фахрийлари, Қоровулбозор туман ҳокимлиги ва туман мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Учрашувда Қоровулбозор туманидаги барча 8 та умумий ўрта таълим мактабларига Ҳ.Қаршиев ва З.Иминов томонидан АК-74 ўқув қуроллари тантанали равишда топширилди. Уруш фахрийлари эсдалик совғалари, кўкрак нишони ва медаллар билан тақдирландилар.

Тадбир сўнгида Афғон урушининг юзага келиш сабаблари ва асоратлари тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди ва ташриф буюрганлар эътиборига видеолавҳалар, шунингдек, концерт дастури тақдим этилди.

Бухоро НҚТЗ Ахборот хизмати.