Орқага
15.07.2024

Киберспорт турнири: Бухоро НҚИЗ ходимлари Counter-Strike йўналишида беллашишди

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда киберспорт жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Ушбу фаолият турига қизиқиш ортиб бораётганлиги жаҳон тенденцияларини акс эттиради. Ўзбекистонда кибеорспортга бўлган қизиқиш нафақат технологик омиллар, балки давлат томонидан фаол қўллаб-қувватланаётгани билан ҳам боғлиқ. Замонавий киберспорт ареналари очилиши билан кенг кўламли турнирлар ўтказиш учун шароит яратилмоқда.

Ўз навбатида, завод раҳбариятининг ёш мутахассислар билан учрашувларидан бирида завод ходимлари ўртасида киберспорт мусобақасини ўтказиш ғояси илгари сурилган эди.

Ўтган дам олиш кунларида ходимлар ўртасида киберспорт бўйича қизиқарли турнир бўлиб ўтди. Фаол ва шиддатли рақобатда иштирокчиларни бирлаштирган машҳур Counter-Strike ўйини турнир дисциплинаси бўлди.

Турнир жамоаларни бирлаштириш ва жамоавий руҳни яратиш мақсадида ташкил этилди. Тадбир Бухоро НҚИЗ ёшлар иттифоқи томонидан, завод раҳбарияти кўмагида ташкил этилди. Турнирга тайёргарлик жараёнида жамоалар тузилди, техник ёрдам ва мухлислар учун трансляциялар ташкил этилди.

Беллашувда 15 та жамоа иштирок этди, уларнинг ҳар бири корхонанинг турли бўлим ва цехлари вакилларидан тузилди. Мусобақа гуруҳ босқичи ва плей-офф форматида бўлиб ўтди. Иштирокчилар ўйинда нафақат ўз маҳорат ва қобилиятларини, балки жамоада ишлаш, тезкор қарор қабул қилиш, ўзгарувчан шароитларга мослашиш кўникмаларини намойиш этишди.

Турнир давомида қатнашчиларни ҳамкасблари ва дўстлари фаол қўллаб-қувватлашди. Мухлислар ўз жамоаларини баланд овозда олқишлаб, ҳақиқий спорт байрами муҳитини яратишди. Томошабинларга ўйинларнинг боришини кузатиб боришлари учун катта экранлар ажратилди.

Кескин кураш натижасида Rock oil, Тime Fire, Yuqori Oktan жамоалари мос равишда 1-3-ўринларни эгаллаб турнир ғолиблари бўлишди.

Rock oil
Тime Fire
Yuqori Oktan

Киберспорт турнири нафақат бўш вақтни ўтказиш усули, балки корпоратив маданиятнинг муҳим элементига айланди. Тадбир жамоавий руҳни мустаҳкамлашга, ходимлар ўртасидаги муносабатларни яхшилашга ва жамоада дўстона муҳит яратишга ёрдам берди.

Бундай тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши нафақат ходимларнинг кайфиятини кўтариш, балки заводимизнинг замонавий ва илғор корхона сифатида ижобий имиджини шакллантириш имконини беради.

Ёрқин ҳис-туйғулар ва унутилмас лаҳзалар учун барча иштирокчилар ва мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз!

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ матбуот хизмати