Орқага
15.08.2022

Қурувчилар куни шарафига тантанали тадбир

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 7 августдаги қарорига мувофиқ август ойининг иккинчи якшанбаси Қурилиш ходимлари куни деб эълон қилинди ва бу сана мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

14 август куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ кўмагида Бухоро НҚИЗда байрам тадбири ташкил этилиб, бунёдкорлик касбини танлаган қурувчи ва мутахассислар тақдирланди.

Тадбирни “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси Шуҳрат Даулетияров кириш сўзи билан очиб берди ва Меҳриддин Абдуллаевнинг табригини ўқиб эшиттирди, йиғилган қурилиш соҳаси ходимларини касб байрами билан қутлаб, машаққатли меҳнатларида зафарлар тилади.

Табрикларга Бухоро НҚИЗ директори Акбар Фазилов қўшилди. Раҳбарларнинг чиқишларидан сўнг тақдирлаш маросими ўтказилиб, эсдалик совғалари топширилди.

Маълумот учун: Бошқарув раиси ташаббуси билан, Қоровулбозор шаҳридаги нефть-қуйиш ва тўкиш эстакадасини реконструкция қилиш лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида 250 дан ортиқ нефть ва газ соҳаси мутахассислари жалб этилган ҳолда тезкор штаб тузилди.

Ҳурматли қурувчилар!
Сизни касб байрамингиз – Қурувчилар куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз!

Сизнинг касбингиз ер юзидаги энг зарур ва олижаноб касблардан бири бўлган ва шундай бўлиб қолади, чунки қурувчилар қўли билан яратилган барча нарса бир неча авлод инсонларига хизмат қилади.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати