Орқага
24.12.2019

Спортнинг Кикбоксинг тури бўйича 7-14 ёшли спортчилар ўртасида  Бухоро вилояти очиқ турнири ўтказилди

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йилнинг 19 мартида Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида ўтказилган видеоселектор мажлисининг 12-сонли баёнининг ижросини таъминлаш, ёшларни спортга қизиқтириш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва спорт билан шуғулланиш кўникмаларини шакллантириш, Бухоро вилояти терма жамоаси таркиби ва унинг заҳирасига номзодларни аниқлаш, спортчиларнинг маҳоратини ошириш, уларни халқаро миқёсдаги мусобақаларга тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Кикбоксинг Ассоциацияси Бухоро вилояти бўлими, Ўзбекистон ёшлар итифоқи Бухоро НҚИЗ БТ ва Спорт соғломлаштириш мажмуаси билан ҳамкорликда 2019 йилнинг 20-21 декабр кунлари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қарашли “Нефтчи” спорт соғломлаштириш мажмуасида кикбоксинг спорт тури бўйича 7-14 ёшли спортчилар ўртасида Бухоро вилояти очиқ турнири бўлиб ўтди. 

Ушбу мусобақада Бухоро вилоятининг Қоракўл, Ромитан, Олот, Жондор, Шофиркон, Когон туманларидан ҳамда Бухоро шаҳридан ташриф буюрган жамоалар иштирок этишди.

Мусобақада жамоавий чиқишлар бўйича I ўринни Бухоро шаҳридан ташриф буюрган спортчилар, II ўринни Бухоро НҚИЗ га қарашли Спорт соғломлаштириш мажмуасининг “Нефтчи” жамоаси спортчилари, III ўринни Когон туман жамоаси спортчилари эгаллашди. Жамоалар орасидан йилнинг энг яхши спортчиси, энг яхши мураббийи номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга эсдалик совғалари ва фаҳрий ёрлиқлар топширилди. Барча ғолиб жамоалар ва иштирокчилар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро НҚИЗ БТ томонидан қимматбаҳо совғалар ва медаллар билан тақдирланди.

Бухоро НҚИЗ Ахборот хизмати