Орқага
16.01.2020

Спортчи болалар учун очиқ эшиклар куни

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва “Ватанпарварлик” ойлиги доирасида Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлига қарашли 99265-ҳарбий қисмида Бухоро НҚИЗ га қарашли “Нефтчи” спорт-соғломлаштириш мажмуаси тўгарак қатнашчилари учун  очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Спорт-соғломлаштириш мажмуаси тўгарак қатнашчилари учун ҳарбий техника кўргазмаси намойиш этилди. Шундан сўнг ҳарбий қисм спорт залида ҳарбий хизматчилар учун тўгарак қатнашсилари томонидан кўргазмали чиқишлар уюштирилди.

БНҚИЗ Ахборот хизмати.