Орқага
13.05.2024

Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг кумуш медали Бухоронинг “Oil-Star” жамоасига насиб этди

“Oil-Star” футбол жамоаси (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи терма жамоаси) илк бор футзал бўйича Олий лига клублари ўртасидаги 2023-2024 йилги Ўзбекистон чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлди.

10 май куни Фарғона шаҳрида футзал бўйича 10-тур ўйинлари якунланди. Турнир доирасида “Oil-Star” (Бухоро) жамоаси “Бунёдкор” (Тошкент) жамоасини 3:0, “Навбаҳор” (Наманган)ни 9:4 ҳисобида мағлуб этиб, вилоятлар орасида кучли уч жамоадан бири бўлди.

Турнир жадвалига кўра, “Oil-Star” BMB жамоасига очколар бўйича ютқазди.

Ҳурматли “Oil-Star” жамоаси!

Сизни навбатдаги ғалабангиз билан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг бутун жамоаси номидан табриклаймиз!

Сизнинг муваффақиятингиз ёш авлод учун ҳам рағбатдир, улар сиз билан тенглашишга интилишади!

Биз, Бухоро НҚИЗ меҳнат жамоаси сиз билан фахрланамиз! Қанчалик узоқни кўзласангиз, шунча кўп ғалабалар ва муносиб мукофотларни қўлга киритинг!

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ матбуот хизмати