Орқага
21.06.2021

РАДДИЯ!

2021 йилнинг 18 июнь кунлари ОАВ орқали қуйидаги маълумот тарқатилди.

“Озодлик” радиосининг “Sizdan telegram” ижтимоий саҳифаси орқали:
1) “БНҚИЗ масъуллари қаровсиз қолган фахрий ишчи оиласига кўмак беради деган умиддамиз”

“Онам Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 23 йил ишлаб пенсияга чиққанлар. Завод раҳбарияти пенсионерларни моддий ёрдам ва йўлланмадан маҳрум қилди. Укам ногирон, рафиқам ишламайди. Мен топган даромад эса ейиш-ичишда ортмаяпти. Озодликка мурожаат қилганимдан кейин завод раҳбарияти ёрдам бериш ўрнига ишдан бўшатамиз деб таҳдид қилди. Авария ҳолатидаги уйда яшаймиз, жуда ёрдамга муҳтожмиз. Завод масъуллари қаровсиз қолган фахрий ишчи оиласига кўмак беради деган умиддамиз”. https://t.me/c/1447321467/2323

2) “14 июнь куни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида автобус ёниб кетди.

Ишчилар жароҳат олишди. Лекин бу иш босди-босди қилинмоқда. Агар бу ҳақда хабар чиқса ўзларингдан кўринглар деб ишчиларни огоҳлантиришган. Автобусда 3 кун газ чиқиш ҳолати юз берган, лекин бунга масъуллар эътибор беришмаган. Агар автобус портлаб ёниб кетганида ким жавоб берарди? Жароҳатланган ишчиларга товон ва моддий ёрдам пули берилмайдими?”. https://t.me/c/1447321467/2329

3) “Буxopo нефтни кайта ишлаш заводидан мурожаат қиляпмиз.

Ўтган ойда заводимизга блогер ва журналистлар учун пресс тур ташкиллаштирилди. Шундан сўнг маошимиз 5%га қисқартирилди. Сабабини ҳеч ким билмайди. Апрель бошида заводимизда таъмир ишлари олиб борилди. Мана, 2 ойки, ремонт пулидан дарак йўқ. Юқори ташкилотлардан ижобий ечим кутиб қоламиз”. https://t.me/c/1447321467/2324

Telegram месенжерининг Озодлик гуруҳида амалга оширилган аноним мурожаат бўйича “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ томонидан маълумот берилди:

 "Бухоро НҚИЗ" МЧЖ фуқаро мурожаатлари учун telegram бот ишга туширди

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини қабул қилувчи  @bnqiz_murojaat_bot  махсус расмий ботни ишга туширди.

 Мурожаатлар шахсга оид маълумотларни ошкор қилмасдан кўриб чиқилади.

 Ҳар бир мурожаат Бухоро НҚИЗ раҳбарияти назоратида.

Қайд этиш лозимки, илгари ҳам бир неча маротаба @SizdanTelegram каналига завод ишчи-хизматчилари номидан деб аноним (фамилияси, исми, отасининг исми, унинг иш жойи тўғрисидаги маълумотларни кўрсатмаган ҳолда, имзо билан тасдиқланмаган) ёзма мурожаатлар йўлланган. Завод маъмурияти бундай мурожаатлар аноним эканлиги, кўриб чиқилмаслиги ва @SizdanTelegram каналига қайта эълон қилинмаслигини билдириб жавоблар йўллаган бўлсада бундай ҳолатлар ҳамон давом этаётганини афсус билан қайд этади.

        Ўзбекистон Республикаси  “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги қонунининг 3-моддасида аноним мурожаат тушунчаси берилган бўлиб, жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд имзо билан тасдиқланмаган ёзма мурожаати аноним деб ҳисобланиши,    аноним мурожаатлар қонуннинг 29-моддасида  белгиланганидек, кўриб чиқилмаслиги кўрсатиб ўтилган.

     Баён этилганларга ва белгиланган тартибда  мазкур аноним мурожаатни ўрганиш натижасидан келиб чиқиб, кўрмай қолдириш хусусида тегишли хулоса тузилди.