Орқага
08.01.2024

Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларига табрик

Прокуратуранинг ҳурматли ходимлари ва фахрийлари!

Сизни касб байрамингиз – Ўзбекистон Республикаси прокуратураси ходимлари куни билан табриклайман!

Сизнинг касбингиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимидаги энг муҳим касблардан биридир. Одамларнинг қонунга ишончи, ҳуқуқий маданияти ва қонунга итоаткорлигининг шаклланиши кўп жиҳатдан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши устидан назоратни ташкил этишдаги касбий маҳоратингиз билан боғлиқ.

Фуқаролик жасорати, қатъиятлилик, принципларга содиқлик, инсонпарварлик прокуратура ходимларига хос фазилатлардир. Сизнинг ишингиз ҳурмат, обрў-эътибор, қадрлаш ва миннатдорчиликка лойиқдир.

Байрам билан чин қалбимдан табриклайман! Сизларга бахт, соғлик, фаровонлик ва ишларингизда янада муваффақиятлар тилайман!

Қонуннинг ишончли посбонлари фахрий унвони сизларга ҳаётий куч-қувват ва энг мураккаб касбий муаммоларни ҳал қилишда некбинлик бахш этсин!

Ҳурмат билан,

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори

A.A.Фазилов