Орқага
26.01.2023

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимларига табрик

Божхона хизматининг ҳурматли ходимлари ва фахрийлари!

Касб байрамингиз – Давлат божхона хизмати ходимлари куни муносабати билан энг самимий табрикларимни қабул қилинг!

Ўзбекистон Республикаси божхона хизмати давлат ички ва ташқи сиёсатининг ажралмас қисми, савдони тартибга солиш, давлатнинг иқтисодий хавфсизлигини мустаҳкамлаш, миллий манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим самарали механизми ҳисобланади.

Бугунги кунда жадал ривожланаётган ташқи савдо-иқтисодий алоқалар шароитида божхона органларининг роли ва аҳамияти ортиб бормоқда.

Божхона ходими деганда муросасизлик, қатъият, жасорат, ҳалоллик ва касбий 
бурчга садоқат билан риоя қилиш тушунилади.

Бўлинмаларингиз ходимлари юқори профессионаллик, кучли эътибор, масъулият, принципларга содиқлик ва меҳнатсеварлиги билан ажралиб туради ва ҳамкасблар ҳурматига лойиқдир.

Қайд этишни истардимки, Ўзбекистон Республикаси божхона хизмати ходимлари аҳил жамоа, ўз ишининг ва бутун мамлакатимизнинг чинакам ватанпарварларидир.

Aзиз дўстлар!

Сизга мустаҳкам соғлиқ, байрамона кайфият,  матонат, туганмас куч ва ғайрат, Ватан равнақи йўлидаги машаққатли ва 
масъулиятли хизматингизда янги муваффақият ва зафарлар тилайман!

Ҳурмат билан,
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори
A.A.Фазилов