Орқага
15.07.2022

Бухоро НҚИЗ директори Акбар Фазиловнинг Қурбон ҳайити муносабати билан байрам табриги

Қадрли ҳамкасблар!
Aзиз дўстлар!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ва шахсан ўз номимдан сизларни ҳар йили биргаликда нишонлайдиган муқаддас Қурбон ҳайити байрами билан самимий табриклайман.

Азалдан маънавий ҳаётимизда алоҳида ўрин тутиб келаётган ушбу ажойиб байрам меҳр-оқибат, ўзаро ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик рамзидир.

Қурбон ҳайити иймон ва руҳни мустаҳкамлаш қувончини ўзида мужассам этади. У кишиларни аждодларининг кўп асрлик диний-маънавий анъаналари билан таништиради, диндорларни камолотга элтади, саховатли бўлишга ёрдам беради, уларни эзгу фикр ва амалларга йўналтиради, энг яхши инсоний фазилатлар – меҳр-шафқат, оқибат, яқинларга муҳаббатни уйғотади.

Хайрли ишларни амалга ошириш, ўзаро ёрдам, раҳм-шафқат ва саховат, тинчлик ва осойишталикни сақлаш алоҳида аҳамиятга эга. Aйнан мана шу юксак маънавий қадриятлар барчамизга янада куч-ғайрат, чидам ва матонат бахш этади.

Бугунги синовли кунларда, ёши улуғларни ҳурмат қилиш, муҳтожларга ёрдам бериш, яқинларга ғамхўрлик қилиш, ёш авлодни эзгулик ва тақводорлик руҳида тарбиялаш каби абадий фазилатларга содиқ қолиш жамиятимизда инсонпарварлик, тотувлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқда.

Азиз дўстлар!
Шу муборак кунларда барчангизни Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбимдан табриклаб, тинчлик-хотиржамлик, маънавий янгиланиш тилайман.

Ҳар бир оилада, бутун юртимизда тинчлик ва осойишталик доимо ҳукм сурсин!

Ҳурмат билан,
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори
А.А.Фазилов