Орқага
23.03.2023

Бухоро НҚИЗ директори Акбар Фазиловнинг Наврўз байрами муносабати билан табриги

Муҳтарам ҳамкасблар, азиз дўстлар!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ва шахсан ўз номимдан барчангизни муборак Рамазон ойи – мулоҳаза, матонат ва мурувват ойи бошланганлиги муносабати билан чин қалбимдан табриклайман.

Ушбу муборак ой муҳаббат ва раҳм-шафқат, ирода кучи ва меҳр-мурувватни ўзида мужассам этган ҳолда, инсонларнинг бирдамлиги, биродарлиги ва яратувчанлигига ўз ҳиссасини қўшсин, қалбларни тотувликка тўлдирсин ва маънан покласин.

Биз ислом дини эътиқоди, маданияти ва урф-одатларини эҳтиёткорона сақлаган ҳолда мамлакат ҳаётида фаол иштирок этамиз, ёшларга билим берамиз, жамиятимизда тинчлик ва тотувликни сақлаймиз.

Ушбу муборак ойда, энг аввало, тан сиҳатлиги ва кучли матонат тилайман! Ҳар бир хонадон севги, бахт ва фаровонликка тўлсин, барча эзгу мақсадларингиз муваффақиятли амалга ошсин! Нурафшон Рамазон ойи сизга барака, меҳр-оқибат, тинчлик ва тотувлик олиб келсин!

Aллоҳ таоло мохи Рамазоннинг шарофати билан юртимизни тинч ва осойишта, иймонимизни мустаҳкам, дастурхонимизни тўкин-сочин, Ватанимиз келажагини иймон ва эзгулик нурлари билан мунаввар қилсин!

Ҳурмат билан,
“Бухоро НҚИЗ ” МЧЖ директори
А.А.Фазилов