Орқага
26.09.2022

Бухоро НҚИЗ директори Акбар Фазиловнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан байрам табриги

Ҳурматли Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари ва фахрийлари!

Касб байрамингиз билан табриклайман!

Давлат хавфсизлик органларининг Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини, мамлакатимиз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, унинг конституциявий тузуми дахлсизлигини ҳимоя қилишга қўшаётган ҳиссаси беқиёс.

Бугунги кунда меҳнатингиз самараси инсонлар хавфсизлиги, тинч-тотув ҳаёти, эртанги кунга ишончи гаровидир.

Хавфсизлик органларида хизмат қилиш алоҳида фазилат ва характер, маҳорат, метин ирода, фидойилик, чидамлилик, ҳушёрлик, ҳар қандай вазиятга тайёрликни талаб қилади. Сиз, ўта масъулиятли вазифаларни муваффақиятли ҳал этиб, бу фазилатларнинг барчасини амалда намоён этасиз.

Давлат хавфсизлик органлари фахрийларига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Сизнинг билим ва тажрибангиз асосида юқори малакали тезкор офицерларнинг бир неча авлоди тарбияланди. Беминнат меҳнатингиз учун ташаккур!

Сизга чин юракдан сиҳат-саломатлик, матонат, жасорат ва Ватанга хизмат қилишда янги муваффақиятлар тилаймиз! Сиз ва оилангизга бахт ва фаровонлик ёр бўлсин!

Ҳурмат билан,

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори

А.А.Фазилов