Орқага
26.01.2023

2022 йил учун комплаенс-назорат тизими натижалари сарҳисоб қилинди

Бухоро НҚИЗда 2022 йилда комплаенс-назорат тизими фаолияти якунлари сарҳисоб қилиниб, жорий йил учун устувор вазифалар белгилаб олинди. “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори Акбар Фазилов бошчилигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда корхона бош мутахассислари ва таркибий бўлинма раҳбарлари иштирок этди.
Учрашувда бугунги кунда Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашни тарғиб қилиш масаласи бўйича кенг кўламли тадбирлар ўтказилаётганлиги таъкидланди.
Мамлакатимизнинг барча соҳалари, давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Молиявий ва комплаенс-назорат қилиш депортаменти томонидан тизимдаги коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ комплаенс инспектори З.Саторов йиғилганларни коррупцияга қарши курашиш бўйича 2022 йилда бажарилган ишлар якунлари билан таништирди.
Йиғилишда манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш самарадорлигини ошириш, ходимлар томонидан одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилиш ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖда коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётгани айтиб ўтилди. Тизимда коррупциянинг олдини олиш ва унга чек қўйиш учун зарур бўлган норматив, ташкилий-техник, ахборот базаси яратилди ва такомиллаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналарида коррупцияга қарши кураш қонунчилик даражасида жорий этилган бўлиб, қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишни назарда тутади.
Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, юзага келиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати