Завод ходимларининг малакасини доимий равишда ошириш, уларнинг тушунчаларини ривожлантириш ва заводда жорий этилган ISO серияси халқаро стандартлари бўйича билимларини мустаҳкамлаш мақсадида асосий ишлаб чиқариш цехи (1-цех) ходимлари учун таништирув семинарлари ўтказиш бўйича ишлар ташкил этилди. Семинар давомида СБТ бўлими мутахассислари қуйидаги стандартлар бўйича маълумот берилди:
- ISO 9001 (Сифатни бошқариш тизими);
- АS 9100 (Сифатни бошқариш тизими. Авиация, мудофаа ва космик саноатга қўйиладиган талаблар);
- ISO 14001 (Экологияни бошқариш тизими);
- ISO 45001 (Соғликни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлашни бошқариш тизими);
- ISO 50001 (Энергияни бошқариш тизими)
- ISО 37001 (Коррупцияга қарши курашишни бошқарув тизими).
Семинар савол-жавоб тарзида ўтказилди. Тингловчиларга стандартлар ҳақида қисқача маълумотлар берилди, иш жойидаги хавф-хатарлар, таҳлика, экологик аспектлар ва уларнинг фаолиятга таъсири, коррупцияга қарши кураш элементлари ва ҳоказолар ҳақида сўз юритилди.
Бу йўналишдаги ишлар давом эттирилади.