Орқага
06.09.2022

Бухоро вилоятида Save Aral-2022 спорт пойгасида уч ярим мингга яқин иштирокчи бирлашди

Нефть ва газ саноати ходимлари куни байрами муносабати билан Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси биринчи кубоги ҳамда Орол денгизининг қуриши оқибатларини юмшатиш ва республика аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича ғояларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Save Aral-2022 – оммавий спорт хайрия мусобақасининг навбатдаги кузги босқичи ўтказилди.

Тадбир Енгил атлетика федерацияси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

3500га яқин иштирокчи хайрия мусобақасини қўллаб-қувватлаш учун чиқди ва спорт тадбирида ўзини синаб кўрди. Эрта тонгдан турли ёшдаги инсонлар роппа-роса соат 9 да 3 км масофани босиб ўтиш учун спорт кийимларида тўпланди.

“Нефтчи” шаҳарчасидан бошланиб, Қоровулбозор шаҳрининг марказий йўли бўйлаб чўзилган уч километрлик оммавий пойга “Ёшлар” боғида якунланди.

Марафон якунларига кўра ғолиблар аниқланди:

Энг кичик спортчилар орасида:
1. Тохирова Гулсара (7 ëш, Бухоро тумани);
2. Самехов Бобуршох (6 ёш, Бухоро тумани);

50 ёшдан катталар орасида:
1.Рахмонова Мамлакат (67 ёш, Бухоро шаҳри;
2. Рамазанов Рахмон (75 ёш, Бухоро шаҳри);

Ëшлар орасида
1-ўрин Бозоров Шахриёр (16 ёш, Бухоро шахри);
2-ўрин Ражабов Илхом (25 ёш, Бухоро тумани);
3-ўрин Жалолов Кобилбек (17 ёш, Бухоро шаҳри).

Аёллар:
1-ўрин Музаффарова Сабрина (17 ёш, Бухоро туман);
2-ўрин Рўзиева Райхона (16 ёш, Бухоро шаҳри);
3-ўрин Хайдарова Мохигул (20 ёш, Бухоро шаҳри);

Бухоро НҚИЗ ишчи-ходимлари орасида:
Эркаклар:
1-ўрин Мусилмонов Шерали (4-цех);
2-ўрин Эргашев Достон (6-цех);
3-ўрин Элов Дилшод (5-цех );

Аёллар:
1-ўрин Бакоева Холида (11-цех);
2-ўрин Раззокова Мукаддас (3-цех);
3-ўрин Жураева Зелиха (16-цех);

45 ёшдан катталар орасида:
1. Майоров Мусо (2-цех, 58 ёш);
2. Низомова Юлдуз (16-цех, 48 ёш).

Мусобақа ғолибларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз" АЖ ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга катта эътибор қаратилмоқда, шу боис спорт жамоа ҳаётининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Спорт фаолияти ягона жамоавий руҳни шакллантиришга ёрдам беради, бу эса ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал қилишга ёрдамлашади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси кубоги бу йил илк бор ўтказилмоқда. Мусобақанинг кузги мавсуми доирасида 8 та оммавий пойга ўтказиш режалаштирилган. Унда спортни ривожлантириш ва атроф-муҳит муҳофазасига ҳисса қўшиш истагида бўлганлар иштирок этиши мумкин.

Маълумот учун: танловнинг биринчи босқичи 2022 йил 27 август куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёдаги етакчи саноат корхоналаридан бири – “Uzbekistan GTL” заводига туташ ҳудудда бошланган эди.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати