Орқага
15.11.2021

Импорт ўрнини босиш cоҳалараро ҳамкорликнинг ёрқин намунаси сифатида

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни кенгайтириш доирасида “SHTURVAL” МЧЖ(Фарғона) томонидан ишлаб чиқариладиган Бухоро НҚИЗнинг технологик қурилмаларида ишлатиладиган фаоллаштирилган кўмир кимёвий реагенти импорти ўрнини босиш ишлари амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси М. Aбдуллаев топшириғига кўра маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан кооперация алоқаларини кенгайтириш доирасида Бухоро НҚИЗ “SHTURVAL” МЧЖ(Фарғона) билан ҳамкорликда Бухоро НҚИЗнинг асосий ишлаб чиқариш цехида ишлатиладиган сирт фаол моддалар(СФМ) ва углеводородлардан газларни аминли тозалаш жараёнида ишлатиладиган диэтаноламинни фильтрлаш жараёнида қўлланиладиган фаоллаштирилган кўмир кимёвий реагентининг импорт ўрнини босиш бўйича ҳамкорликда иш олиб борди.

2021 йил 27-29 май кунлари Бухоро шаҳрида Кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича минтақавий тармоқлараро саноат ярмаркаси доирасида “Ўзбекнефтегаз” AЖ Маҳаллийлаштириш ва кооператив алоқаларни кенгайтириш департаменти кўмаги билан Бухоро НҚИЗ ва “SHTURVAL” МЧЖ ўртасида маҳаллий ишлаб чиқарилган фаоллаштирилган кўмир импорти ўрнини босиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди ва йўл харитаси тузилди. Заводнинг ушбу реагентга бўлган умумий эҳтиёжи 700 кгни ташкил этади, алмаштириш муддати эса йилига бир марта.

cooperation.uz платформасидаги электрон савдо орқали Бухоро НҚИЗ ва “SHTURVAL” МЧЖ ўртасида шартнома тузилди ва 2021 йил 27 августда фаоллаштирилган кўмир кимёвий реагентининг заводга етказиб берилиши таъминланди.

2021 йил 13 октябрда 32S02 газни аминли тозалаш технологик қурилмасининг саноат фильтрига 700 кг фаоллаштирилган кўмир юкланди ва Бухоро НҚИЗнинг асосий ишлаб чиқариш цехида ишлатиладиган диэтаноламинни фильтрлаш жараёнида муваффақиятли қўлланила бошланди.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати