Орқага
18.02.2020

Ёш спортчиларга ишонч ва эътибор

Президентимиз раислигида 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Илгари сурилган иккиннчи ташаббусда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш мақсадида “Нефтчи” спорт соғломлаштириш мажмуасида ташкил этилган кикбоксинг спорт тўгараги мураббийи БНҚИЗ таъмир-механика цехи ишчиси Алтинбаев Дастанбек ва Ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отряди ишчиси Кадиров Рустам бошчиликларидаги қатнашчилар билан учрашув ўтказилди. Ҳозирда тўгаракда 35 нафар ёшлар ушбу спорт тури бўйича мунтазам шуғулланиб вилоят, республик, қолаверса, жаҳон чемпионатларида иштирок этиб бир қанча фаҳрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Кикбоксинг бўйича Россия федерациясида ўтказилган ХХ чемпионатида 2 та I ўринни, 1 та II ўринни, 2018 йилда бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги очиқ чемпионатида 1 та I ўринни, 2 та II ўринни қўлга киритилган.

Куни кеча Қоракўл туманида ўтказилган вилоят чемпионатида кикбоксчиларимиз жамоа ҳисобида I ўринни эгаллаб, мусобақанинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Тўгарак аъзоларидан О.Жумақулов, Б.Яндашов, Б.Рахматовлар 2018 йилнинг “Энг яхши жангчиси” мақомини қўлга киритишди.

Тўгарак раҳбари Алтинбаев Дастан 2018 йилда Республика бўйича “Энг яхши ҳакам” деб топилган бўлса, 2019 йилда вилоят миқёсида “Энг яхши ҳакам” деб топилди.

Спортчи ёшларимизни ҳар томонлама рағбатлантириш ва қўллаб қувватлаш, янги ва яна янги ғалабалар сари даъват этиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро НҚИЗ бошланғич ташкилоти томонидан кикбоксинг спорт анжомлари совға қилинди.

  Ёш ва навқирон спортчиларимизга янг зафарлар ва ютуқлари сари омад ёр бўлишини тилаймиз!

Бухоро НҚИЗ Ахборот хизмати.