Орқага
03.10.2022

Азиз устоз ва мураббийлар! Соҳанинг ҳурматли фахрийлари!

 

Азиз устоз ва мураббийлар!
Соҳанинг ҳурматли фахрийлари!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ва шахсан ўз номимдан меҳнатингизга фидойилик қилаётган барчангизни умумхалқ байрами – Устоз ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан табриклайман.

Сиз, устозларга, ушбу муҳим кунда чин юракдан миннатдорчилик ва эзгу тилакларимни изҳор этаман. Сиз, ҳақиқий фидойилик кўрсатиб, чинакам бебаҳо бойлик, сўнмас меросни яратиб, ёш авлодга етказувчи юксак маънавиятли инсонларсиз.

Ушбу байрам кунида Бухоро НҚИЗ эришаётган юксак марралар замирида меҳнати мужассам бўлган корхона фахрийларига алоҳида миннатдорлик изҳор этаман.
Ғайрат ва фидойилигингиз мамлакатимиз нефть ва газ саноатини жадал ривожлантиришга кучли туртки берди. Деярли нолдан бошланган кўплаб лойиҳалар эндиликда аср воқеалари деб аталади. Уларнинг ҳар бирига, сиз, улкан меҳнат, қалб қўри, истеъдод ва билимингизни бағишладингиз. Бугун эса, аввалгидек, заводимиз учун асосий бойлик инсонлар, муваффақияти ҳар бир ходимнинг меҳнати билан таъминланадиган аҳил жамоадир.
Сиз, кўп ютуқларга эришдингиз, улкан ишларга улгурдингиз, лекин энг улуғвор лойиҳалар, энг катта ғалабалар ҳали олдинда.

Эътироф ва алоҳида миннатдорчилик сўзлари сизга айтилади: барчангиз виждонан меҳнат қилдингиз, кўпчилик “Ўзбекнефтгаз” АЖ ривожи ва юртимиз равнақи йўлида ҳамон меҳнат қилишда давом этмоқда!

Устозлар билим ва тажриба ташувчиларидир. Иқтидорли ва масъулиятли кадрларнинг ёш авлодини тарбиялаш уларнинг ишончли қўлларида. Сиз туфайли корхона меҳнаткашларининг бугунги ютуқлари, янги муваффақиятлари сари йўл очилди.

Сизнинг улкан тажриба, матонат ва ҳалол меҳнатингиз учун ташаккур!

Ҳурмат билан,
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори
А.А.Фазилов