Орқага
07.06.2023

"Нефтчи" болалар соғломлаштириш оромгоҳининг янги мавсумига старт берилди

Узоқ кутилган ёз келди! Ёзги мавсум майдан сентябргача давом этса-да, лекин ёруғлик тезлигида ўтиб кетади. Болаларда дарслардан, зерикарли мактаб кийимлари ва қатъий кун тартибидан дам олиш учун етарли бўлмайди.

"Нефтчи" болалар соғломлаштириш оромгоҳининг биринчи мавсуми бошланди, унда 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган Бухоро НҚИЗ ишчи-ходимларининг 125 нафар фарзандлари дам олади.

Оромгоҳдаги болажонлар ва катта ёшдаги болалар учун қизиқарли ва бой дастурлар: спорт ва кўнгилочар тадбирлар, мусобақалар, ўқув машғулотлари, ижодий танловлар ва маҳорат дарслари, турли хил шоу-дастурлар тайёрлаб қўйилган.

Маълумот учун:
"Нефтчи" болалар соғломлаштириш оромгоҳи Бухоро шаҳри ҳудудида жойлашган. Мажмуада спортнинг турли турлари билан шуғулланиш ва ёзда болаларга хавфсиз дам олишни ташкил этиш учун зарур барча нарсалар ва ривожланган инфратузилма мавжуд.

Шуни таъкидлаш керакки, болаларни қабул қилиш санитария қоидаларига мувофиқ ташкил этилган, барча ходимлар ва гуруҳлар гигиена воситалари билан тўлиқ таъминланган. Болаларнинг мароқли ҳордиқ чиқариши учун барча шароитлар яратилган.

#фоторепортаж

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати