Орқага
27.08.2019

Бухоро ва Навоий вилоятлари матбуот котиблари учун семинар бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан Бухоро ҳамда Навоий вилоятлари ҳокимликлари ҳамкорлигида жорий йилнинг 26-27 август кунлари “Ахборот хизматлари фаолиятига оид назарий ва амалий аспектлар” мавзуидаги семинар-тренингларлар бўлиб ўтмоқда. Тренингда Бухоро НҚИЗ Матбуот котиби ҳам иштирок этмоқда.

Ўтказилаётган семинар-тренингларнинг асосий мақсади давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган.

Тренинг доирасида соҳага доир қонунчилик, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ахборот ишининг ўзига хос жиҳатлари, ахборот хизматларининг асосий мақсад ва вазифалари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари учун тадбирлар ташкил этиш ва ўтказишнинг самарали услублари, ва бошқа бир қатор муҳим масалалар бўйича назарий маълумотлар берилиб, амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

 

Бухоро НҚИЗ Ахборот хизмати.