Орқага
19.06.2024

Бухоро НҚИЗ директори А.А.Фазиловнинг Қубон ҳайити – Ийд ал-адҳа муносабати билан табриги

Қадрли ҳамкасблар!
Муҳтарам дўстлар!
 
“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ва шахсан ўз номимдан сизни мусулмон аҳли интиқлик билан кутадиган ва бирдамликда нишонлайдиган муқаддас Қурбон ҳайити билан самимий табриклайман.
 
Азалдан маънавий ҳаётимизда алоҳида ўрин тутиб келаётган ушбу ажойиб байрам эътиқод, меҳр-оқибат, ўзаро ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик рамзидир.
 
Қурбон ҳайити иймон ва руҳни мустаҳкамлаш қувончини ўзида мужассам этади. У кишиларни аждодларининг кўп асрлик диний-маънавий анъаналари билан таништиради, диндорларни камолотга элтади, саховатли бўлишга ёрдам беради, уларни эзгу фикр ва амалларга йўналтиради, энг яхши инсоний фазилатлар – меҳр-шафқат, оқибат, яқинларга муҳаббатни уйғотади.
 
Хайрли ишларни амалга ошириш, ўзаро ёрдам, раҳм-шафқат ва саховат, тинчлик ва осойишталикни сақлаш алоҳида аҳамиятга эга. Aйнан мана шу юксак маънавий қадриятлар барчамизга янада куч-ғайрат, чидам ва матонат бахш этади.
 
Ёши улуғларни ҳурмат қилиш, муҳтожларга ёрдам кўрсатиш, яқинларга ғамхўрлик қилиш, ёш авлодни эзгулик ва тақводорлик руҳида тарбиялаш каби абадий фазилатларга содиқ қолиш жамиятимизда инсонпарварлик, тотувлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқда.
 
Азиз дўстлар!
Шу муборак кунларда барчангизни Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбимдан табриклаб, тинчлик-хотиржамлик, маънавий янгиланиш тилайман.

Фазилатли дамларда элу юртимиз ҳақига қилган эзгу ният ва тилакларимиз ижобат бўлсин!

Яна бир бор муборак Қурбон ҳайити билан барчангизни муборакбод этаман.

Ҳар бир оилада, бутун юртимизда  тинчлик ва осойишталик доимо ҳукм сурсин!
 
Ҳурмат билан,
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори
А.А.Фазилов