Орқага
01.12.2022

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида талабалар ўз билимларини амалиёт билан мустаҳкамлашмоқда

Бўлажак кадрларнинг билимларини ишлаб чиқариш жараёнларидаги техника ва технологиялар муҳитида янада мустаҳкамлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан корхоналарда амалга оширилаётган талабалар амалиётлари давом этмоқда.

Навбатдаги амалиёт дарслари Бухоро давлат университетининг I курс кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича), нефть-газкимё саноати технологияси таълим йўналиши талабалари билан ташкил этилди.

Талабалар завод марказий таҳлилхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Кўп йиллик тажрибага эга устоз ишчи-ходимлар бўлажак мутахассисларни заводда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, олиб бориладиган лаборатория тажрибалари, шунингдек, таҳлилхонанинг ишлаш тизими билан таништиришди.

Таъкидлаш жоизки, Бухоро НҚИЗ нафақат талабалар, балки
устоз-педагоглар учун ҳам тажриба алмашиш ва малака ошириш маскани ҳисобланади. Бунинг учун эса талабалар ва институт педагоглари учун етарли шароитлар яратилган.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати