Орқага
25.03.2024

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи директори Акбар Фазиловнинг Наврўз муносабати билан табриги

Қадрли ҳамкасблар!
Азиз дўстлар!

Барчангизни “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ва шахсан ўз номимдан халқимиз тарихидаги муҳим байрамлардан бири – Наврўз байрами муносабати билан чин қалбимдан табриклайман!

Бу байрамда халқимиз маданиятининг улуғворлиги, энг яхши анъаналари мужассам. Кўклам нафақат бизни ўраб турган дунё уйғонадиган ва янгиланадиган, балки инсоннинг ўзи ҳам ажойиб фурсатдир.

Наврўз ҳаётимизга янгича бунёдкорлик ва тараққиёт кучини олиб киради. У чинакам уйимиз – Ўзбекистон Республикасида дўстлик, ўзаро ҳурмат ва тотувликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган улуғвор ва ёрқин байрамдир!

Юртимизда Наврўз байрамини ҳар бир оила катта шоду хуррамлик билан нишонламоқда. Бунинг учун бизда барча асослар бор: мамлакатимиз иқтисодиётининг ўсиш суръатлари ортиб бораётгани туфайли инсоларнинг турмуш даражаси йилдан-йилга юксалиб, келажак учун янги-янги улкан режалар белгиланмоқда.

Азиз ҳамкасблар!
Бугун биз ушбу байрамни улкан ютуқлар билан нишонлаймиз ва шунинг учун ҳам Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг бутун меҳнат жамоасига узлуксиз ва самарали меҳнати учун чуқур миннатдорчилик билдираман. Барчамизни умумий интилишлар ва бунёдкорлик кучи бирлаштиради.

Виждонли меҳнатингиз, ўз олдингизга мақсад қўйиб, унга эриша олганингиз, ҳар қандай об-ҳавода, иссиқда ҳам, совуқда ҳам умумий бурчимиз йўлида шараф билан меҳнат қилаётганингиз учун миннатдорчилик билдиришга ижозат беринг.

Нафақат бурчини муносиб адо этган, балки ўз ҳунари сирларини ҳам сменага етказган меҳнат фахрийларига алоҳида миннатдорчилик билдираман.

Азиз дўстлар!
Ушбу гўзал баҳор кунида Янги Ўзбекистон равнақи йўлида ҳамжиҳат бўлишимизни тилайман!

Баҳор сизни ўзининг илиқлиги билан қувонтирсин, Наврўз эса барчага яхшиликка умид, режаларингиз муваффақиятли амалга ошишига ишонч бағишласин.

Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори
А.А.Фазилов