Орқага
27.04.2020

Бухоро НҚИЗ “Евро-4” ва “Евро-5” дизель ёқилғиси маҳсулоти учун мувофиқлик сертификатини қўлга киритди

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи "Евро-4" ва "Евро-5" экологик тоифадаги дизель ёқилғисини ишлаб чиқаришни бошлади. Бу эса корхонага Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб янги ёқилғи стандартига ўтиш имконини берди.

Aввал хабар қилинганидек, 2020 йил 30 март куни Ўзбекистон тарихида илк марта "Евро-4" ва "Евро-5" тоифасидаги юқори сифатли дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Кўрсатиб ўтилган экологик тоифадаги ёқилғини ишлаб чиқаришга корхонада "Евро-5" стандартига мос келадиган маҳсулотни ишлаб чиқаришга қаратилган "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича инвестиция дастури"ни амалга ошириш натижасида эришилди. Лойиҳанинг биринчи босқичи дастури доирасида жорий катализаторни янги авлод катализаторлари тизимига алмаштириш кўзда тутилган эди, бу эса Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида экологик тоифадаги "Евро-5" дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш имконини берди.

"Евро-4" ва "Евро-5" дизель ёқилғиси маҳсулоти учун мувофиқлик сертификати қўлга киритилди.

Сертификатлаштириш "Ўзстандарт" агентлигининг " UzTest" Бухоро филиали мутахассислари томонидан амалга оширилди. Уларнинг иштирокида сиғимлардан дизель ёқилғисининг намуналари олиниб, заводнинг аккредитацияланган марказий таҳлилхонасида сифат кўрсатгичлари бўйича синовлар ўтказилди.

"UzTest" Бухоро филиали мутахассислари "Евро-4" ва "Евро-5" дизель ёқилғисини сертификатлаш синовларида бевосита иштирок этишди, натижалар бўйича таҳлилхона томонидан тегишли синов баённомалари расмийлаштирилди. 

Сертификатлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Миллий сертификатлаштириш тизими(ЎзР МСТ)да ишлатилаган корхонада сифат менежменти тизимлари мавжудлиги шарти билан мувофиқлик декларациясини кўриб чиқишни таъминлайдиган 9-схема асосида ўтказилди.

2020 йил 20 апрельдан бошлаб "Евро-4" ва "Евро-5" дизель ёқилғисини сотиш "Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси" AЖ сайтидаги савдолар орқали амалга оширилади.

 

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати