Орқага
15.08.2019

«Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация ва реконструкция қилиш» лойиҳасини амалга оширишга бағишланган брифинг

2019 йил 14 август куни Бухоро Давлат университети биносида “Бухоро НҚИЗни модернизация ва реконструкция қилиш” лойихасига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Брифинг Бухоро вилояти хокимияти, Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси ва Бухоро НҚИЗнинг расмий вакиллари иштирокида ўтказилди. Брифингда оммавий ахборот воситалари, хусусан: Uz24, “Istiqlol TV”, “Бухоро TV” телеканаллари, “XXI Аср”, “Бухоронома”, «Бухарский вестник», “Бухоро оқшоми”, “Қоровулбозор тонги” газеталари, UzA.uz, daryo.uz интернет сайт мухбирлари иштирок этишди.

Брифинг дастурига кўргазмали видео ролик намойиши, Бухоро НҚИЗни модернизация ва реконструкция қилиш лойихасини амалга ошириш концепциясига бағишланган презинтация материаллар ва марузалар киритилди.

Брифингнинг асосий қисми оммавий ахборот воситалари мухбирлари берган блиц саволларга тегишли мутасадди ташкилотларнинг расмий вакиллари томонидан жавоб бериш шаклида бўлиб ўтди. 

Бухоро НҚИЗ Ахборот хизмати
@bnpz_uz