Орқага
03.05.2023

8-20 май кунлари Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон нефт ва гази – OGU 2023” 25- юбилей халқаро кўргазмаси ўтказилади

Жорий йилнинг 18-20 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзекспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “Ўзбекистон нефт ва гази – ОГУ 2023” 25-юбилей халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг учинчи халқаро енергетика форуми ўтказилади.

Ушбу тадбир Ўзбекистон ҳукумати ҳамда Республика Енергетика вазирлиги кўмагида “Ўзбекнефтгаз” AЖ ва “Итеcа Ехҳибитион” халқаро компанияси ҳамкорлигида ташкил етилмоқда.
Aнъанага кўра, енергетика кўргазмаси тадбирлари илғор технология ва ускуналар билан танишиш, ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, соҳада маҳаллий ва хорижий компаниялар ўртасида тажриба алмашишга қаратилган.
Тадбир доирасида хорижий ва маҳаллий компаниялар вакиллари иштирокида турли мавзуларда сессиялар ва муҳокамалар ўтказилади.
Шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Ўзбекистон нефт ва гази – ОГУ 2023” 25-юбилей халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг иккинчи халқаро енергетика форумига бағишлаган матбуот анжумани ўтказилади.
Кўргазма стендларидан маҳаллийлаштириш учун таклиф етилаётган хорижий маҳсулотларнинг намуналари, саноат материаллари, хомашё ва хизматларга бўлган талаблар ҳам жой олган.
“Ўзбекистон нефт ва гази – ОГУ 2023” 25-юбилей халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг иккинчи халқаро енергетика форуми Сизга нефт-газ соҳасидаги халқаро тажрибаларлар билан ўртоқлашиш, сўнги янгиликлардан хабардор бўлиш имконини беради.
Шу муносабат билан барчани ушбу кўргазмага таклиф етамиз. Кўргазма ҳақидаги қўшимча маълумотларни 71 205 18 18 телефон рақами орқали билиб олиш мумкин. Кўргазмада иштирок етиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин: https://www.oilgas.uz/ru/visitors/online-registratsiya.php
“Ўзбекнефтгаз” AЖ Матбуот хизмати