Back
26.06.2019

“Ўзбекнефтгаз” Акциядорлик жамиятининг Қашқадарьё вилояти Ғўзор тумани ҳудудида жойлашган “Ойдин” конининг янги 11-сонли ишлатиш қудуғидан саноат миқиёсида табиий газ оқими олинди.

Қудуқнинг кунлик газ бериш кўрсаткичи 120-150 минг куб метрни ташкил қилиб, Шуртан Бош иншоотида қайта ишланади ва истеъмолчиларга етказиб берилади.

Ушбу қудуқдан олинган табиий газ оқими «Шўртаннефтгаз» масъулияти чекланган жамиятининг кунлик қазиб чиқариш кўрсаткичларини ошириш билан бирга, ҳалқимиз  фаровонлиги йўлида хизмат қилади.

Ушбу қудуқдан олинган табиий газ оқими «Шўртаннефтгаз» масъулияти чекланган жамиятининг кунлик қазиб чиқариш кўрсаткичларни ошириш билан бирга, ҳалқимиз  фаровонлиги йўлида хизмат қилади.

Бурғилаш ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “Қашқадарё пармалаш ишлари” АЖ томонидан бурғилаб тугатилди, қудуқни бурғилаш ишлари 2019 йил 3 апрель куни бошланган ва белгиланган муддатдан олдин тугатилди.
Манба: energetika.uz