Назад
02.07.2019

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бошланғич ташкилоти раиси тақдирланди

     Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бошланғич ташкилоти раиси Жонибек Зияев мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги фаол иштироки, билим ва иқтидори билан Ёшларга оид давлат сиёсатини ҳаётга тадбиқ этишдаги хизматлари учун ҳамда 30-июн “Ёшлар куни” муносабати билан Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши томонидан файрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 
     БНҚИЗ раҳбарияти ва ишчи жамоаси Жонибек Зияевни ушбу ютуқларли билан табриклайди ва келгусидаги ишларида улкан зафарлар тилаб қолади!