Орқага
18.09.2023

Бухоро НҚИЗ ходимлари кикбоксинг бўйича мусобақада фахрли ўринларни қўлга киритишди

Жорий йил 13-17 сентябрь кунлари “Юнусобод” спорт мажмуасида кикбоксинг бўйича "UZBEKISTAN OPEN" III халқаро турнири бўлиб ўтди.

Нуфузли муосбақада дунёнинг 28 мамлакатидан 10 ёшдан 40 ёшгача бўлган жами 1600 нафар якка курашчи кикбокснинг 6 та йўналишида куч синашди.

Халқаро турнирда WAKO Умумжаҳон кикбоксинг ассоциацияси вице-президенти Салим Кайичи ҳамда WAKO Asia - Осиё кикбоксинг ассоциацияси президенти Нассер Нассери жаноблари бевосита баҳсларни кузатиб бориш учун юртимизга ташриф буюрди.

Мусобақада қатнашган ҳамкасбимиз Ферангиз Ҳошимова шиддатли ва муросасиз кечган жангларда лоу-кик йўналишида 52 кг вазнда 3-ўринни эгаллади.
Шунингдек, “Нефтчи” спорт-соғломлаштириш мажмуаси қатнашчиси – Достон Алтинбаевнинг шогирди Жасур Қўзиев лоу-кик йўналишида 75 кг вазнда иккинчи ўринни қўлга киритди.

Бухоро НҚИЗ раҳбарияти ва меҳнат жамоаси номидан ҳамкасбларимизни янги ютуқлари билан табриклаймиз. Кейинги фаолиятларида зафарлар тилаймиз. Медаллар муборак бўлсин!

Бухоро НҚИЗ Матбуот хизмати