Орқага
21.02.2024

Энг илғор ёнғин-қутқарув бўлинмаси

Аввал хабар қилинганидек, “Ўзбекистон Республикаси алоҳида муҳим объектлар хавфсизлигини таъминлашни ташкил этишни назорат қилиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг танлов ўтказиш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ республиканинг тоифаланган объектлари орасидан маълум номинациялар бўйича танлов ўтказилган эди.

Ушбу тадбирда Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Металлургия комбинати” АЖ, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва бошқалар иштирок этди.

Танлов якунига кўра, “Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг энг замонавий
ёнғин-қутқарув бўлинмаси” номинацияси бўйича Бухоро НҚИЗ ОЁХТТЕБ ғолиб деб топилди.

Ўз навбатида, мазкур танловда “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибига кирувчи корхоналарда фаолият юритаётган ўз ҳудудлари бўйича масъул шахслар орасидан ғолиблар аниқланди.

Объектларда ёнғин хавфсизлиги профилактикасини янада такомиллаштиришга алоҳида аҳамият бергани учун Бухоро НҚИЗ ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи Шуҳрат Ўринов ғолиб деб топилди.

Ҳурматли Шуҳрат Ҳамраевич!

Сизни бутун Бухоро НҚИЗ жамоаси номидан янги ғалаба билан чин қалбимиздан табриклаймиз!

Сизнинг касбий ютуқларингиз шахсий хазинамизга ғурур қўшишда давом этсин!

Сизга сиҳат-саломатлик, фаровонлик, ишларингизда муваффақиятлар, ҳамфикрларнинг қўллаб-қувватлаши ва туганмас кучингиз ижодий ишларингизга куч-қувват бахш этишини тилаймиз!

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ матбуот хизмати