Орқага
17.04.2024

Рамазон ҳайити-2024 байрами табриги

Ҳурматли ҳамкасблар, азиз дўстлар!

Сизни “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ва шахсан ўз номимдан муқаддас Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклаб, энг эзгу тилакларимни билдираман.

Ушбу байрам покланиш, янгиланиш ва тикланиш рамзи бўлиб, меҳр, раҳм-шафқат, эзгулик ва адолат, бағрикенглик ва якдиллик каби қадриятлар билан ҳамоҳангдир.

Эзгу фикр ва хайирли амаллар инсонларни умумий мақсадларга эришиш йўлида бирлаштиришга, ўзаро англашиш ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Жамоамиз бирдамлиги туфайли биз ҳар қандай қийинчиликларни енгиб, келажакка ишонч билан қараймиз.

Ушбу ажойиб байрам кунларида Бухоро НҚИЗнинг ҳар бир ходими ва меҳнат фахрийларига корхона ва нефт-газ саноати равнақи йўлида фидокорона меҳнатлари учун яна бир бор чуқур миннатдорчилик билдираман.

Ишончим комилки, ҳар биримиз кундалик меҳнатимиз орқали жонажон Ватанимиз равнақига ҳисса қўшмоқдамиз.

Қадрли ҳамкасблар!
Ушбу муборак, нурафшон кунларда сизни яна бир бор муқаддас Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман.

Сизга мазмунли узоқ умр, келажакда улкан муваффақиятлар, тинчлик, бахт ва албатта, осойишталик тилайман!

Айём ҳар бир хонадонга илиқлик, шодлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, фаровонлик ва файзу барака олиб келсин! Барчангизга мустаҳкам соғлик ва бошлаган янги ишларингизда омад тилайман!

Ҳурмат билан,
"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ директори
А.А.Фазилов