Орқага
26.01.2024

Бухоро НҚИЗ директорининг Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимларига табриги

Божхона хизматининг ҳурматли ходимлари ва фахрийлари!

Касб байрамингиз – Давлат божхона хизмати ходимлари куни муносабати билан энг самимий табрикларимни қабул қилинг!

Ўзбекистон Республикаси божхона хизмати давлат ички ва ташқи сиёсатининг ажралмас қисми, савдони тартибга солиш, давлатнинг иқтисодий хавфсизлигини мустаҳкамлаш, миллий манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим самарали механизми ҳисобланади.

Бугунги кунда жадал ривожланаётган ташқи савдо-иқтисодий алоқалар шароитида божхона органларининг роли ва аҳамияти ортиб бормоқда.

Бўлинмаларингиз ходимлари юқори профессионаллик, кучли эътибор, масъулият, принципларга содиқлик ва меҳнатсеварлиги билан ажралиб туради ва ҳамкасблар ҳурматига лойиқдир.

Қайд этишни истардимки, Ўзбекистон Республикаси божхона хизмати ходимлари аҳил жамоа, ўз ишининг ва бутун мамлакатимизнинг чинакам ватанпарварларидир.

Aзиз дўстлар!

Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий фаровонлик, некбинлик ва кундалик масалаларни ҳал қилишда сабр-тоқат, давлат манфаати учун хизмат қилишда омад ва янги ютуқлар тилайман!

Ҳурмат билан,
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори
A.A.Фазилов