Орқага
04.09.2023

Бухоро НҚИЗ директори АА.Фазиловнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан байрам табриги

Қадрли ҳамкасблар! Азиз дўстлар!

Сизни мамлакатимиз байрами – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ва шахсан ўз номимдан табриклаш менга катта мамнуният бағишлайди!

Бу кун Ватанимиз тарихида муҳим саҳифа очди. Биз бахтли халқмиз, чунки 32 йилдан буён озод ва мустақил юртда яшаяпмиз.

Мамлакатимиз мустақил тараққиёт йўлига ўтганидан сўнг мисли кўрилмаган муваффақиятларга эришганимизни алоҳида таъкидламоқчиман. Ўшандан бери янги авлод етишиб чиқди. Энг муҳими, халқимиз ўз Ватани равнақи, келажаги учун масъул бўлди.

Маълумки, Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг еттита устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди. Ушбу стратегия асосида барча соҳаларда туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Ҳар томонлама ривожланган янги Ўзбекистон бунёд этилмоқда. Учинчи Уйғониш даврининг пойдевори қўйилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” ғояси бунёдкорлик ишларига, тарихий ўзгаришларга асос бўлди.

Айниқса, сўнгги беш йилда халқимиз дунёқараши ва турмуш тарзини тубдан ўзгартирган, мамлакатимизнинг жаҳон миқёсидаги нуфузини оширган ислоҳотлар эътиборга молик. Бунга барчамиз гувоҳмиз.

Бугун Ўзбекистонда мутлақо янги иқтисодий, сиёсий, ижтимоий-маънавий, илмий-маърифий муҳит шаклланди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг мустаҳкам сиёсий иродаси ва шахсий намунаси туфайли мамлакатимиз фақат олға интилмоқда!

Биз Президентимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз ва Ўзбекистонимиз янада бой, кучли-қудратли бўлиши учун барча имкониятларни ишга соламиз.

Бугун эса, мана шундай муҳим кунда Бухоро НҚИЗ мамлакатимиз мустақиллиги байрамига ишлаб чиқаришнинг намунали кўрсаткичлари билан яқинлашди.

Корхонанинг барча муваффақиятлари, эришаётган ютуқлари ва нефть-газ саноатидаги ишончли позициялари замирида завод ходимларининг улкан меҳнати ва юксак касбий маҳорати мужассам. Барчангизга ташаккур дейман!

Ишончим комилки, ҳар биримизнинг фаол меҳнатимиз мамлакатимиз саноатини барқарор ривожлантириш йўлида янги ютуқлар билан кўпаяди.

Ходимимиз Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан олий давлат мукофоти, Буғ-ҳаво-газ таъминоти компрессор қурилмаси машинисти Обидов Алишер Шукирович “Шуҳрат” медали билан тақдирланганини маълум қилишдан бағоатда мамнунман.

Азиз дўстлар!

Ушбу шодиёна кунларда барчага мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, тинчлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, тотувлик ва фаровонлик тилайман! Ҳар бир кун қувонч, илиқлик, муваффақият ва янги ютуқларга тўлсин! Юртимиз осмони доимо тинч бўлсин.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
“Бкхоро НҚИЗ” МЧЖ директори
А.А.Фазилов