Орқага
07.02.2024

Завод цехларида ISO серияcидаги халқаро стандартлар билан таништирув семинарларини ўтказиш бўйича ишлар ташкил этилди

Завод ходимларининг малакасини доимий равишда ошириш, уларнинг тушунчаларини ривожлантириш ва заводда жорий этилган ISO серияси халқаро стандартлари бўйича билимларини мустаҳкамлаш мақсадида асосий ишлаб чиқариш цехи (1-цех) ходимлари учун таништирув семинарлари ўтказиш бўйича ишлар ташкил этилди. Семинар давомида СБТ бўлими мутахассислари қуйидаги стандартлар бўйича маълумот берилди:

-  ISO 9001 (Сифатни бошқариш тизими);

-  АS 9100 (Сифатни бошқариш тизими. Авиация, мудофаа ва космик саноатга қўйиладиган талаблар);

-  ISO 14001 (Экологияни бошқариш тизими);

-  ISO 45001 (Соғликни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлашни бошқариш тизими);

-  ISO 50001 (Энергияни бошқариш тизими)

-  ISО 37001 (Коррупцияга қарши курашишни бошқарув тизими).

Семинар савол-жавоб тарзида ўтказилди. Тингловчиларга стандартлар ҳақида қисқача маълумотлар берилди, иш жойидаги хавф-хатарлар, таҳлика, экологик аспектлар ва уларнинг фаолиятга таъсири, коррупцияга қарши кураш элементлари ва ҳоказолар ҳақида сўз юритилди.

Бу йўналишдаги ишлар давом эттирилади.


“Бухоро НҚИЗ” матбуот хизмати