Орқага
28.07.2023

“Ободонлаштириш ойлиги” эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида барча ҳудудларда тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Хусусан, Бухоро НҚИЗда 2023 йилнинг 30 июлидан 30 августигача “Ободонлаштириш ойлиги” эълон қилинди.

Ойлик доирасида заводнинг ички объектлари атрофлари, шунингдек, ёндош ҳудудлар, ташқи объектлари майдонларини ободонлаштириш режалаштирилган.

Ёзнинг жазирамали ўтаётганлиги сабабли барча ишлар куннинг биринчи ярмида хавфсизлик текникаси қоидаларига амал қилган ҳолда бажарилмоқда.