Орқага
08.08.2023

Бухоро НҚИЗда шахсий ҳимоя воситалари соҳасидаги янги маҳсулотлар тақдимоти бўлиб ўтди

Бухоро НҚИЗда ишчи-ходимларни зарарли омиллардан ҳимоя қилиш мўлжалланган хавфли ишлаб чиқаришларда кенг қўлланиладиган шахсий ҳимоя воситалари тақдимоти бўлиб ўтди. Унда “Univet” компанияси ўз маҳсулотларини тақдим этди.

“UNIVET” вакили турли мутахассисликлар учун мўлжалланган кўзни ҳимоя қилиш воситалари ҳақида батафсил маълумот берди. Шундай қилиб, тақдимотда қўшимча ҳимояланган махсус кўзойнаклар тақдим этилди. Бухоро НҚИЗ мутахассислари кўзни ҳимоя қилувчи воситаларни шахсан синаб кўриш ва уларнинг сифатини баҳолай олишди.

Таъкидлаш жоизки, бундай тақдимотларни ташкил этиш янги замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган шахсий ҳимоя воситаларини танлаш масаласига янада малакали ёндашиш имконини беради. Бу ходимлар ишини янада қулай ва хавфсизроқ қилиш учун янги имкониятлардир.

Ўз навбатида, Италиянинг “UNIVET” компанияси томонидан ишлаб чиқилган нефть абсорбциясининг инновацион технологияси соҳасидаги тақдимотни тақдим этди, бу тўкилган нефтни сув аралашмаларисиз шимдириб олиш имконини берувчи ўта самарали материалдан фойдаланилади.

Учрашув якуни бўйича томонлар ўзларини қизиқтирган лойиҳаларни муҳокама қилиб, ўзаро таклиф ва имкониятлар, ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини ўрганиш бўйича келишувга эришишди.

Маълумот учун: “AGIS SAFETY” МЧЖ Италиянинг “UNIVET” компанияси кўзни ҳимоя қилиш учун профессионал ускуналар ишлаб чиқарувчисининг расмий дистрибютори ва етказиб берувчиси ҳисобланади.
Деярли 20 йил давомида “UNIVET” турли соҳалар учун юқори технологияли ва замонавий ҳимояли очиқ ва ёпиқ, шу жумладан, тузатувчи линзалари бўлган кўзойнаклар ишлаб чиқаради.

“Бухоро НҚИЗ” Матбуот хизмати