Орқага
08.05.2023

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи Бухоро шаҳридаги 21-умумтаълим мактаби ўқувчиларига ишлаб чиқариш майдонига ташриф буюриш имкониятини яратди. Ушбу экскурсиядан сўнг, баъзи ўқувчилар ўз ҳаётларини нефтни қайта ишлаш заводи билан боғлашни хоҳлашларини билдиришди.

Корхона меҳнат жамоасининг фаолияти иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Экскурсия маршрути корхонанинг йирик технологик қувватлари бўйлаб уюштирилди.

Автобус заводнинг кенг ҳудуди бўйлаб ҳаракатланаётганда, мактаб ўқувчилари завод ҳақидаги қизиқарли фактларни тинглашди.

Болалар нефть маҳсулотлари қаерда сақланиши, қандай тозалаш иншоотлари борлиги, нефтни қайта ишлашнинг турли жараёнлари қандай кечиши ва дизель ёнилғиси бензиндан қандай фарқ қилишини, нефтни қайта ишлаш 100 йилдан ортиқ вақтдан бери мавжуд эканлигини ва корхона 20 дан ортиқ маркадаги 9 турдаги  маҳсулот ишлаб чиқаришини билиб олишди.

Ёшига қарамай, болалар катталардек саволлар беришди. Уларни қайта ишлаш қандай амалга оширилаётгани, противогаз ва каска нима учун кераклиги қизиқтирди.

Айниқса, мактаб ўқувчилари ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отряди, корхонанинг ёнғин хавфсизлиги қисми ва завод музейига ташриф буюришдан мамнун бўлишди.

Ушбу экскурсияни маълумот берувчи ва келажакда касб танлаш учун қулай деб ҳисоблаш мумкин. Болалар корхонада нефть, ишлаб чиқариш ва хавфсизлик ҳақида кўп маълумотларга эга бўлишди.

Инсон келажакдаги касбини танлаш ҳақида қанчалик эрта ўйлашни бошласа, ҳаётининг кейинги босқичларида унга шунча осонроқ эришади. Шахснинг шаклланишида касбни онгли равишда танлаш алоҳида ўрин тутади.

"Бухоро НКИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати