Орқага
29.08.2023

Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан кулгу кечаси ташкил этилди

Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ўтказилмоқда. Мустақиллик байрами ҳар йили юртимизда, шаҳримизда ўзига хос тайёргарлик, турли маърифий, маданий-кўнгилочар тадбирлар ила тантана қилинади.

Бугун "Нефтчилар" маданият саройида БНҚИЗ раҳбарияти ва завод Касаба уюшма қўмитаси томонидан "Кулгу кечаси" ташкил этилди. Унда халқимизнинг таниқли сўз усталари Ортиқ Султонов ҳамда Маҳфуза Шербоевалар ташриф буюришди. Улар томонидан ижро етилган ҳажвий шеърлар, латифа-ю ҳангомалар йиғилганларга гулдирос кулгу улашди.

Ташкил этилган ушбу тадбир томошабинларга янада байрам шукуҳини бахш этиб, кулгу шинавандалари юзидан табассум тарк етмаганига асос бўлди.


"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати