Орқага
31.10.2018

«ЎЗБЕКНЕФТЕГАЗ» АЖ ВА «AIR PRODUCTS» МЧЖ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА КЕЛИШУВ ИМЗОЛАНДИ

Келишув Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбек-Америка бизнес-форуми доирасида имзоланди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикасида истиқболли лойиҳалар, шу билан бирга МТО лойихаси ва амалдаги саноат газларини ишлаб чиқариш бўйича кўрилмаларни ўрганиш ва уларни баҳолашга қаратилган бўлиб, самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича таклифларни ишлаб чикишга бағишланган. 
«Air Products» келишув имзоланган кундан бошлаб уч ой давомида саноат газларга ички ва ташки бозордаги эҳтиёжи ҳақида маркетинг ўрганишни амалга ошириб, истиқболли ҳамкорлик бўйича тегишли таклифларни тайёрлайди. 
Амалга оширилган иш бўйича маълумот ва натижаларни Кўшма ишчи гуруҳига тақдим этади. 
Маълумот учун: 2018 йилнинг май ойида «Ўзбекнефтегаз» АЖ ва «Air Products» МЧЖ ўртасида “метанол олефинларга” технологияси бўйича олефинларни ишлаб чиқариш лойиха доирасида меморандум имзоланган эди. 
2018 йилнинг август ойида эса Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари А.С. Султанов ва «Air Products» МЧЖ президенти жаноб Сейфи Гассеми ўртасида Ўзбекистон Республикасида лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш бўйича таклифларни ишлаб чикиш мақсадида ёқилғи-энергетика мажмуаси корхоналари ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича иш режаси имзоланган эди. 
Ўзбекистон Республикаси ЁЭМ корхоналари ва «Air Products» корпорацияси вакилларидан иборат Кўшма ишчи гуруҳ шакллантирилди. 
  
 «Ўзбекнефтегаз» АЖ матбуот ҳизмати

Маанба