Орқага
04.09.2023

“Янги нафас” оммавий югуриш мусобақасида Бухоро НҚИЗ жамоаси иштирок этди

Бугун, 3 сентабрь куни Республикамизнинг 16 та шаҳрида Мустақиллигимизнинг 32 йиллигига бағишлаб “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада БНҚИЗ жамоаси ҳам фаол иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, БНҚИЗ ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга катта эътибор қаратилмоқда, шу боис спорт жамоа ҳаётининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Спорт фаолияти ягона жамоавий руҳни шакллантиришга ёрдам беради, бу эса ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал қилишга ёрдамлашади.