Орқага
18.09.2023

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ходимлари Бутунжаҳон тозалик кунида фаол иштирок этмоқда

 

Бугун, 2023 йил 16 сентябрь куни – “Бажарамиз” шиори остидаги Бутунжаҳон тозалик куни(World Cleanup Day)да Бухоро НҚИЗ ҳам ўз хоҳиши билан ушбу глобал флешмобга қўшилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ кўмагида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ходимлари кенг кўламли экологик акцияда фаол иштирок этди.

Тозалик куни доирасида атрофдаги чиқиндиларни тозалаш ва маърифий тадбирлар ўтказиш режалаштирилди.

“Бажарамиз” Бутунжаҳон тозалик куни акциясининг мақсади –  атрофни чиқиндилардан тозалаш ва барқарор тозаликни сақлаш учун барчани бир жамоага бирлаштириш.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига катта эътибор беради. Бугун Бухоро НҚИЗнинг бутун жамоаси ушбу экологик тадбирда фаол иштирок этмоқда.

Экологик акцияга 400дан ортиқ ишчи қўшилди. Таъкидлаш жоизки, Бухоро НҚИЗ Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаоллари ва барча ишчи-ходимлар #ЖаҳонТозалик куни ихтиёрий лойиҳасида катта завқ билан қатнашяпти!

Бу тадбир иштирокчилари учун ёқимли туҳфалар тайёрланди: пишириқлар билан сув ва экоакция логотипи тушурилган эсдалик кепкалари.

Бундай экологик акцияларни “Ўзбекнефтгаз” АЖда ўтказиш яхши анъанага айланиб бормоқда.  Келгусида Бухоро НҚИЗ бир нечта, жумладан  ходимларнинг болалари иштирокида экологик акциялар ўтказишни режалаштирмоқда.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати