Орқага
21.08.2023

“Oil-Star” футбол жамоаси икки карра “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси кубоги соҳибига айланди

Кеча, 20 август куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда заводимизнинг “Oil-Star” футбол жамоаси кубок соҳибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, “Oil-Star” ярим финалда “Андижон нефть базаси” жамоаси билан тўқнаш келиб, асосий ўйин 0:0 ҳисобида дуранг билан якунланган эди. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Ҳисоб 4:2.

 Голлар: Нарзуллаев Ахад, Примқулов Азиз, Рамазонов Ихтиёр, Самиев Бехруз

Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” футбол клубининг махсус майдонида ўтказилган финал баҳсида жамоамиз Шўртан НГҚЧБ жамоаси билан куч синашди. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланган бўлса, пенальтилар сериясида “Oil-Star” футболчилари 4:3 ҳисобида зафар қучди.

 Голлар: Асосий ўйин: Рамазонов Иҳтиёр

Пенальтилар бўйича: Аслонов Толиб, Нарзуллаев Аҳад, Рамазонов Ихтиёр, Самиев Бехруз.

“Бухоро НҚИЗда футбол энг оммабоп спорт турларидан бири бўлиб, ҳар биримиз учун алоҳида маъно-мазмунга эга. Футболнинг ҳам бирлаштирувчи ўрни бор, у ғалабали натижага эришиш учун жамоани якдил қилади.

Шунингдек, бу ўзини кўрсатиш, жисмоний кучни синаб кўриш ва соғлом турмуш тарзи тарафдорлари сафига қўшилиш учун ҳам яхши имконият бўлиб, корхонада футбол ихлосмандларининг сони йилдан-йилга ортиб бормоқда, – дейди “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори Акбар Фазилов.

Ҳурматли “Oil-Star” жамоаси!

Сизни  меҳнат жамоаси ва шахсан ўз номимдан навбатдаги ғалаба билан табриклайман!

Корпоратив турнирдаги ғалаба жамоа, маъмурий ва мураббийлар штаби, футболчилар ва, албатта, мухлисларнинг биргаликдаги меҳнати натижасидир!

Сизнинг муваффақиятингиз ёш авлод учун ҳам рағбатдир, энди улар кимга қараб намуна олиш ва интилишни билишади!

Ишончим комилки, футбол бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси кубогини қўлингизда ушлаган, сизга аталган юзлаб табриклар келаётган онлар – янги катта силжишлар олдидаги қисқа танаффусдир.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг кўп сонли жамоаси сиз билан фахрланади! Ғалабалар ва муносиб мукофотлар бардавом бўлсин!".

Ҳурмат билан,

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори А.А.Фазилов