Орқага
01.07.2019

Финляндия компанияси Ўзбекистоннинг геотермик енергетикасини ривожлантиради

25-июн куни Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Финляндиянинг КаукоИнтернатионал компанияси ўртасида инвестицияларни жалб қилиш ва барқарор, ишончли ва арзон енергия ишлаб чиқариш технологияларини жорий етиш орқали енергетика секторини ривожлантириш мақсадида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжат геотермик енергиядан фойдаланадиган йечимларни қўллаш, шунингдек, республикада геотермик енергия манбаларидан фойдаланиш усулларини биргаликда ривожлантиришни назарда тутади.
Геотермик енергия барқарор, арзон, самарали ва ишончли електр ишлаб чиқариш усули ҳисобланади. Бу хусусиятлар енергия ишлаб чиқариш учун ишончли йечимларни излаётган ва қазиб олинадиган ёқилғиларга қарамлигини камайтирадиган мамлакатлар учун мақбул йечимдир.
Таклиф етилаётган йечимнинг асосини — ўртача бурғилаш тезлигини инқилобий равишда 2—4 маротаба оширадиган Финляндиянинг инновацион бурғулаш ускунаси ташкил етади.
Қайд етилишича, Геотермал енергия манбаларида бурғулаш ишаларини олиб боришда ва улардан фойдаланишда қўлланиладиган инновациялар енергия ишлаб чиқариш самарадорлигини ҳам оширади.
Каукоинтернатионал — саноат ускуналари ва халқаро савдога ихтисослашган глобал корпорация бўлиб, дунёнинг 22 мамлакатида фаолият олиб боради. Компаниянинг 6 мамлакатда ваколатхоналари мавжуд.

Манба:daryo.uz