Орқага
14.08.2023

Бухоро НҚИЗ директори А.А.Фазиловнинг Қурувчилар куни муносабати билан соҳа ходимларига байрам табриги

Қадрли ҳамкасблар!
Aзиз дўстлар!

Сизларни “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ва ўз номимдан касб байрамингиз – Қурувчилар куни билан табриклайман!

Бугун шундай муҳим ва ардоқли касб эгаларини эътироф этиш учун ажойиб имконият.

Aмалга оширилаётган ҳар бир қурилиш лойиҳаси ортида ўз иши, билими ва олдинга интилиш истаги билан бунёдкорлик ишларини амалга оширувчи инсонлар бор.

Aзиз дўстлар!
Шу кунларда соҳа олдида янги, жиддий вазифалар турибди. Қурилишнинг барча босқичларида иштирок этаётган ходимларнинг касбий маҳорати, юксак малакаси ва ташаббускорлиги келгусидаги муваффақиятли ишларнинг гарови бўлишига чин дилдан ишонаман.

Биз ушбу касбнинг энг яхши анъаналарини асраб-авайлаш, уларни илғор ва замонавий ғоялар билан тўлдиришга мажбурмиз.

Сизнинг билим ва тажрибангиз, кучли интеллектуал салоҳиятингиз, фидокорона меҳнатингиз ва ишга ижодий ёндашувингиз доимо эл ардоғида. Маҳоратингиз ва профессионаллигингиз мамлакатимиз манфаати учун хизмат қилишда давом этсин!

Байрам кунида меҳнат фахрийларига самимий миннатдорчилик сўзларини айтмоқчиман. Энг яхши қурилиш анъаналарини сақлашингиз ва соҳа ривожига қўшган улкан ҳиссангиз учун ташаккур!

Чин қалбдан ўз ҳаётини қурилиш билан боғлаган ҳар бир кишига янги чўққиларни забт этиш, улкан муваффақиятлар ва мустаҳкам соғлик тилайман.

Ҳурмат билан,
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори
A.A.Фазилов